UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли" — Қирғиз Республикаси устози  0 13:24Эрон терма жамоаси қайдномаси яна 7 нафар футболчи билан тўлдирилди. Улар орасида Алиризо Бейранванд, Рузбеҳ Чешми бор  1 13:00Абдуқодир Ҳусанов қимматбаҳо машина харид қилди  9 12:31Марказлашган тарзда давом этадиган Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Ал Ҳилол" Корея клуби билан, "Ал Насср" Япония клуби билан ўйнайди  6 12:04"Ливерпуль" ва "Арсенал" Малик Фофана учун курашади  2 11:40"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов учун Эронга махсус самолёт юборади  12 11:25Термизга катта футбол қайтган "Сурхон" - "Хоразм" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:02Таҳлил. Суперлигада шовқин солаётган "Хоразм"нинг ғалабали старти ва олдинда кутаётган синовлар ҳақида  4 11:01«Ман Сити» раҳбари ёзда Гвардиола билан хайрлашишга қарор қилди. Унинг ўрнига асосий номзод маълум  13 10:47Италиялик футболчи дублга эришган "Шўртан" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 10:23«Рома» етакчиси жароҳат олди  0 09:57Флик супер камбэкдан сўнг нималар деди?  12 09:25"Сўғдиёна" — "Навбаҳор" ўртасида бўлиб ўтган супер учрашувдан ажойиб ГАЛEРEЯ  3 08:48Sofascore. Ашурматов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:21Ўзбекистон U-23 ва U-21 терма жамоалари таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди  0

“Сўғдиёна” ОФК кубоги тайёргарлиги сабаб 2та учрашув санаси масаласида ЎзПФЛга таклиф билан чиқди Янгиликлар

“Сўғдиёна” ОФК кубоги тайёргарлиги сабаб 2та учрашув санаси масаласида ЎзПФЛга таклиф билан чиқди

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ОФК кубогининг чорак финалига қадар етиб келди.

"6 сентябрь куни Улуғбек Бақоев жамоаси ўз уйида Гонконг клубини қабул қилади. 

Тақвим тузилаётган бир вақтда ЎзПФЛ Жиззах клубининг чорак финалда эҳтимолий тўп суришини инобатга олган. Бироқ бу вақтда миллий терма жамоанинг сентябрь ойидаги режаларига аниқлик киритилмагани сабаб, Coca-cola Суперлиганинг 19-тур учрашувлари ФИФА санасигача тақаб қўйилмаганди. 

Маълумки, миллий терма жамоанинг сентябрь ойидаги ўйинлари санаси ҳозиргача аниқ эмас. “Сўғдиёна” эса ОФК кубоги сабаб зичлик юзага келаётган тақвимида бироз енгиллик олиш истагини билдирган. ЎзПФЛ вазиятдан келиб чиқиб, халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган жамоа таклифига розилик билдирди. Унга кўра, Жиззах клубининг “Нефтчи”га қарши 16-турдан қолиб келаётган ўйини 13 эмас, балки 14 сентябрда бўлиб ўтади. Ўз-ўзидан чемпионатнинг 19-туридан жой олган “Металлург” — “Сўғдиёна” ҳамда “Нефтчи” — “Динамо” ўйинлари 18 сентябрь куни ўтказилади", — дейилади манба хабарида.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика