UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  0 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  15 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  8 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  6 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  19 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2

“Сўғдиёна” навбатдаги баҳсларга тайёргарлик бошлади Янгиликлар

“Сўғдиёна” навбатдаги баҳсларга тайёргарлик бошлади

Теглар :  Сўғдиёна
Хабарингиз бор, ФИФА кунлари сабабли мураббийлар штаби жамоага қисқа муддатли танаффус берган эди.

Бугун жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳига йиғилди ва машғулотларга киришди. Аввал маълум қилганимиздек, “Сўғдиёна”-“Насаф” баҳси миллий терма жамоа ўйинлари сабабли номаълум муддатга қолдирилди. Мураббийлар штаби олий лиганинг 20-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Обод”-“Сўғдиёна” баҳсига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, шунингдек ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда  ўртоқлик учрашувини ўтказишга  қарор қилди. Спаринг рақиб сифатида  эса “Зомин”жамоаси танланди. Ушбу баҳс 30 август куни бўлиб ўтади. Ўйин ҳақида батафсил маълумотни кейинроқ бериб ўтамиз.

“Локомотив” ва  “Олмалиқ”га қарши баҳсларда жароҳати сабаб жамоага ёрдам бера олмаган Ғайрат Умиров машғулотларга қайтди. “Локомотив”  билан ўйинда жароҳат олган Умид Қодиров ҳам таркибга келиб  қўшилди. Улар бугун якка тартибда  машғулот ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, “Обод”га қарши баҳс 7 сентябрь куни Тошкентда  ўтказилади.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика