UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  3 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  14 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  61 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  20 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  2

"Сўғдиёна" футболчилари: ”Ғалабамизни Мустақиллик байрамига бағишлаймиз” Янгиликлар

"Сўғдиёна" футболчилари: ”Ғалабамизни Мустақиллик байрамига бағишлаймиз”

Теглар :  Сўғдиёна
Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилиб ғалаба қозонди.
Ушбу ўйиндан сўнг "Сўғдиёна” футболчилари ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

"Биз жудаям хурсандмиз. Жудаям оғир ўйин бўлди. Рақибнинг бундай ҳужумларини кутмаган эдик. Кўпгина вазиятлардан фойдалана олмадик аммо, муҳими ҳисоб. Бугун “Сўғдиёна” марказий стадионига вақтларини аямай, биз учун мухлислик қилган азиз мухлисларимизга раҳмат айтмоқчимиз. Ишончларингизни оқлашга ҳаракат қилдик. Ғалабамизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаймиз ва шу ўринда сиз мухлисларни ушбу байрам билан чин юракдан муборакбод этамиз. Энг улуғ, энг азиз байрамимиз олдидан бутун Ўзбекистон халқини табриклаймиз! Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Халқимизга энг самимий ва яхши тилакларни тилаймиз. Хонадонларингиздан файз ва барака аримасин. Бундай байрамларни кўпини кўриб юрайлик. Биз жамоамиз билан фақат ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қилиш насиб қилсин", - дейишади жамоа аъзолари.

Дилдора Холбоева
Жиззах шахридан махсус
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика