"Сўғдиёна": Бугун жамоамиз Фарғонага йўл олади

Narzulla Saydullayev
16 окт 2013, 14:38
18 октябрь куни “Нефтчи” жамоаси билан бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарликлар эртадан Фарғонада давом этади.
Бугун жамоа аъзолари тушликдан сўнг Фарғонага йўл олишади. 17 октябр куни “Нефтчи” - ”Сўғдиёна” жамоалари ёшлари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтса, 18 октябр куни эса, ушбу жамоаларнинг асосий таркиблари ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун майдонга чиқишади.

Барча футболга бефарқ бўлмаган муҳлисларни Фарғонадаги учрашувда жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришга чақириб қоламиз!

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz