"Сўғдиёна" 7 ўйинлик ғалабасиз серияга чек қўйди

Narzulla Saydullayev
31 окт 2015, 11:32
Кеча олий лиганинг 28-турида "Сўғдиёна" клуби ўз уйида "Олмалиқ"ни қабул қилди.

Ўйинда Санжар Рашидов томонидан урилган гол Жиззах клубига ғалаба келтирди. Шу тариқа, Даврон Файзиев шогирдлари 7 ўйин давом этган ғалабасиз сериядан кейин ғалабага эришишди.

"Сўғдиёна" бундан олдин сўнгги бор Бекободда "Металлург"ни мағлуб этганди. Шундан кейинги 7та ўйинда битта дуранг ва 6та мағлубият қайд этилди. Ушбу мавсумда энг узун ғалабасиз серия "Бухоро"га тегишли. Ушбу жамоа кетма-кет 14та тур давомида ғалаба нашидасини сура олмаганди.

Маълумот учун, "Сўғдиёна" 28та ўйиндан 23 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 14-поғонасида бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia