UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  2 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  1 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  9 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  10 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  18

Собиқ ҳакам: “Видаль ўша вазиятда ўйинга қўшилмади. Бундай ҳолатда баҳсни тўхтатиш мумкин эмас” Янгиликлар

Собиқ ҳакам: “Видаль ўша вазиятда ўйинга қўшилмади. Бундай ҳолатда баҳсни тўхтатиш мумкин эмас”

Испаниялик собиқ ҳакам Барренечеа Монтера “Барселона” – “Реал Сосьедад (1:0) учрашувини бошқарган Хуан Мартинес Мунуэранинг қарорларига изоҳ бериб ўтди.

Испаниялик собиқ ҳакам Барренечеа Монтера “Барселона” – “Реал Сосьедад (1:0) учрашувини бошқарган Хуан Мартинес Мунуэранинг қарорларига изоҳ бериб ўтди.

Мунуэра учрашувнинг иккинчи бўлими охирларида ВАР тизими орқали вазиятни қайта кўриб чиқиб, баскликлар ҳимоячиси Робен ле Норман тўпни қўли билан ўйнаган деб топди ва меҳмонлар дарвозасига 11-метрлик   жарима тўпи белгилади. Аммо ўша вазиятга қадар тўп жарима майдончасига узатилаётган ҳолатда кўк-анорранглилар ярим ҳимоячиси Артуро Видал ўйиндан ташқари ҳолатда қолгандек кўринганди.

“Ўйиннинг аҳамиятидан келиб чиқсак, жудаям кам “фол” қайд этилди. Бу ҳакамларнинг яхши ишлаганидан дарак беради. Пенальти белгиланган вазиятда видео ассистент ҳакамга “Сосьедад” футболчиси жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаганлиги ҳақида хабар берди ва бу тўғри қарор эди. Ҳар қандай ҳолатдаям майдондаги ҳакам сўнгги қарорни қабул қилади. Якунда у тўғри қарор чиқарди.

Айримлар  ўша вазиятдан олдин Видаль офсайдда қолган эди деган фикрда. Чилилик футболчи ўша ҳолатда тўп учун курашмади, шу сабабли бундай вазиятларда ҳуштак чалиб ўйинни тўхтатиш мумкин эмас.

Мунуэра шунингдек Альбанинг ўйин охирида киритган голини ВАР орқали аниқлаб, бекор қилди ва адашмади”, дейди Монтеро.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика