Собиқ ҳакам "Сити"нинг 94-дақиқада тўхтатилган ҳужуми ҳақида: "Техник жиҳатдан Хупер тўғри қилди. Агар у бир сония кутганида, вазият ўзгарган бўларди"

Aslanov Jasurbek
4 дек 2023, 20:25
Собиқ ҳакам Дермот Галлахер "Манчестер Сити"нинг 94-дақиқада тўхтатилган ҳужуми борасида фикр билдирди.

"Тоттенхэм"га қарши баҳснинг 94-дақиқасида Эмерсон Эрлинг Холандга нисбатан қоида бузди, ҳакам аввалига ўйинни тўхтатмади, бироқ бир неча сония ўтиб хуштак чалди - ўша онда Жек Грилиш "Тоттенхэм" посбони билан бирга-бир чиқиб кетиши мумкин эди. Ҳакам билан тортишган Холанд сариқ карточка билан жазоланди.

"Қийин вазият. Ўйин адолатли давом этаётганди, аммо кейин Саймон қайсидир сабаб туфайли хуштак чалди.

Агар у бир сония кутганида, вазият ўзгарган бўларди. Техник жиҳатдан у тўғри қилди" - деди Галлахер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›