Слуцкий “Барселона” – “Ювентус” учрашувини шарҳлайди

Aslanov Jasurbek
17 апр 2017, 00:57
ЦСКА ва Россия терма жамоасининг собиқ устози Леонид Слуцкий Чемпионлар лигаси ¼ финали жавоб учрашуви – “Барселона” – “Ювентус” учрашувини ТВ орқали шарҳлайди.

Бу ҳақда “НТВ ПЛЮС” сайти хабар бермоқда. Слуцкий ушбу учрашувини шарҳловчи Нобел Арустамян билан биргаликда шарҳлайди.

“Спартак”нинг собиқ устози Валерий Карпин эса Александр Шмурнов билан “Реал” – “Бавария” баҳсини шарҳлайди.

“Реал” – “Бавария” учрашуви 18 апрел, сешанба куни ўтказилса, “Барселона” – “Ювентус” баҳси 19 апрел чоршанба куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: НТВ-плюс