UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  4 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  15 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Словакия, Хорватия ва Венгрия ҳам кейинги босқичга чиқди Янгиликлар

Словакия, Хорватия ва Венгрия ҳам кейинги босқичга чиқди

ЕВРО-2016да нимчорак финалга чиққан яна икки жамоа номи маълум бўлди.

"C" гуруҳида учинчи ўринни олган Шимолий Ирландия ҳисобида 3 очко бўлгани туфайли Словакия ва Хорватия терма жамоалари кейинги босқичга чиқишди. Сабаби учинчи ўринни олганлар орасида энг ёмон натижа қайд этган икки жамоа гуруҳда қолиб кетади, 4та гуруҳдаги учинчи ўрин соҳиблари нимчорак финалга чиқишади.

Ҳозирча учинчи ўринни олган ва 3та ўйин ўтказиб бўлган Албания ва Шимолий Ирландия ҳисобида 3 очко бор. Шу боис улар 4 очкога эга бўлган Словакиядан ўтиб кета олишмайди. Бундан ташқари ҳозир Испания билан ўйнайдиган Хорватия ҳам 3-турда қандай натижа қайд этса ҳам гуруҳда учинчи ўриндан пастга тушмайди. Агар учинчи ўринни олса ҳам хорватлар ҳисобида 4 очко бор. Модрич жамоадошлари Албания ва Шимолий Ирландиядан тепада бўлишади.

"F" гуруҳида 4 очко тўплаган Венгрия ҳам худди юқоридаги сабабли кейинги босқчи йўлланмасига эга чиқди.

Бугун Германия ва Польша терма жамоалари ҳам кейинги босқичга чиқишганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика