Муддатидан аввал истеъфога чиқарилганидан ранжиган мураббий журналистларга ишдан бўшатилиши борасида ахборот беришни истамаяпти.
"Мен у ердан кетдим ва бошқа бирор нима дейишни истамайман", - дея истеъфосига шарх беришдан бош тортди Сломка.
Мирко Сломка шу пайтга қадар фақат шахсий веб-саҳифаси орқали "Ганновер" мухлисларига мурожаат этиб, уларга тўрт йиллик илиқ ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.
"Қадрли "Ганновер" мухлислари, сизларга тўрт мавсум давомида бизни доимо кўтаринки руҳда қўллаб-қувватлаб турганингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сизлар билан ўтган ажоиб дамларимни асло унутмайман. Истайманки, жамоага доим содиқ қолинг ва йигитларни қўллаб-қувватлашда ҳеч ҳам чарчаманг!", - деди "Ганновер"нинг эндиликдаги собиқ устози.
"Билд" нашрининг ахборот беришича, Сломка "Ганновер"дан эрта бўшатилгани туфайли 1,5 млн евро миқдорида компенсация олади. Эслатиб ўтамиз, у 2010 йилдан буён Ганновер шаҳри бош жамоасини бошқариб келаётган эди.