UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  2 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  22 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

Славче Войнески "Уфа" билан ўйиндан сўнг: "Икки янги марказий ҳимоячиларнинг ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим" Янгиликлар

Славче Войнески "Уфа" билан ўйиндан сўнг: "Икки янги марказий ҳимоячиларнинг ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим"

"Пахтакор" клуби бош мураббийи Славче Войнески ўзининг "Уфа" билан ўйиндан (1:1) кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Бугунги рақиб жуда яхши эди. Биз учун жуда қийин ўйин бўлди. Ўтказиб юборилган голга қарамасдан, ўйинчилар биринчи бўлимда жуда ажойиб ҳаракат қилишди. Биз ўйинни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда эса ўйин ритмини ўзгартишга қарор қилдик, ёш ўйинчиларга имконият бердик. Ўйиннинг сўнгги 15 дақиқасида рақиб жамоа тўпни назорат қилди. Биз буни футболчилар билар муҳокама қиламиз, хатоларни тўғирлаймиз. Ўйинчиларимиз иккинчи бўлимда қандай хатоларга йўл қўйишганини кўриб олишади. Кейинги ўйинда биз яхшироқ ҳаракат қиламиз. 

- Алексей Ларин, Камен Хаджиев каби янги ўйинчилар ҳақида фикрларингиз?

Жамоамиздаги янги икки марказий ҳимоячилар бугун биринчи марта майдонга тушишди. Улар кўрсатган ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. Улар янги мавсумда жамоага катта наф келтиришади.

Биз жуда кўп ўзгаришлар қилдик. Тайёргарлик жараёнида бундан бўлиши табиий. Жуда кўп машқ қилаётганимиз сабаб, ўйинчиларда бироз чарчок аломатлари сезилмоқда. Ўйлайманки, кейинги бир-икки ҳафтада улар ўзларини тўлиқ тетик ҳис қила бошлашади. Жамоа сафига Дубайдан келиб қўшилган футболчиларга айниқса қийин бўлди. Бироқ, биз буларнинг барчасини  назорат қилмоқдамиз.

Ўзбекистон чемпионатидаги биринчи рақибингиз ким бўлишини кутяпсиз?

Буни бизга фарқи йўқ. Биринчи турдаги рақиб кучли бўлидими ёки йўқ - буни бизга умуман аҳамияти йўқ. Иккала жамоа ҳам 11 ўйинчи билан майдонга тушади. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Бу бизнинг фалсафамиз. Ҳар бир ўйинда  гол уриш, ғалаба қозониш - бу "Пахтакор"нинг фалсафаси. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика