UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  3 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  3 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  48 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0

Славче Войнески: "Навбаҳор" билан ўйинга тўлиқ таркиб билан тайёрлана олмадик" Янгиликлар

Славче Войнески: "Навбаҳор" билан ўйинга тўлиқ таркиб билан тайёрлана олмадик"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Славче Войнески ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Энг аввало футболчиларимни табриклайман. Ўйин қийин ўтди. Ҳар томонлама чарчадим. Ҳаяжонли баҳс бўлди. 

Бугунги учрашувни назорат қилиб бордик. Тўп назорати биз томонда бўлди. Якунда киритилган гол орқали ғалаба қозондик. 

Ихтиёримизда 12-13 нафар футболчи бор эди. Улар терма жамоа сафида эди. "Навбаҳор"га қарши ўйинга тўлиқ таркиб билан тайёрлана олмадик. Бу бизга панд бериши мумкин эди. Қишки йиғинларда олиб борган тактик машғулотларимиз иш берди. Биз ғалабани истагандик ва якунда буни уддалай олдик. Бундан хурсандман. 

Ўйин охирида юз берган ҳолатлар дилимни ҳира қилди. Бундай жанжаллар, муштлашувлар профессионал футболчиларга хос бўлмаган жиҳат ҳисобланади. Ғалаба қозондингми, мағлуб бўлдингми - буни қабул қила олишинг керак. 

Биламан, биз ҳам ҳали Наманганга борамиз ва у ерда бошни тик тутган ҳолда боришимиз керак. Умид қиламанки, бундай вазиятларга федерация ҳам муносабатини билдиради. Ўйин ажойиб бўлди, атмосфера ҳам юқори эди. Фақатгина, ўйин тугагач бундай ҳолатлар қоидаларга тўғри келмайди.

- Захирадан футболчиларни фақатгина 70-дақиқадан кейин туширдингиз. Ваҳоланки, захирада бошқа кучли футболчиларингиз ҳам бор эди. Сиз бу салбий натижага олиб келиши мумкинлигидан қўрқмадингизми?

- Бу бизнинг стратегиямиз. Биз ғалаба қозондик. Демак, бу тўғри қарор эди. Масалан ўйин якунида барча 5 та ўзгаришни амалга оширишим ҳам мумкин эди. 

- "Пахтакор" "Насаф" билан ҳам, "Навбаҳор" билан ҳам ўйнаб улгурди. Қайси ўйин сиз учун қийинроқ бўлди? 

- Умуман жамоаларни таққослашни тўғри деб ҳисобламайман. "Насаф"га қарши фақатгина битта ўйиндан иборат баҳсда ўйнадик. Жамоа балки чемпионат ўйинида бошқачароқ ўйнаган бўларди. Шунинг учун бу саволга тўлиқ жавоб бера олмайман. 


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика