Скоулз: "Манчестер Юнайтед" чемпионлик учун даъвогарлик қилмайди"

Aslanov Jasurbek
9 авг 2018, 12:55
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулзнинг фикрича, МЮ футболчилари жамоанинг қониқарсиз ҳолати туфайли норози.

"Мен ҳам содир бўлаётган воқеалардан норози бўлардим. Футболчилар Жозе Моуриньо қўл остида футболдан роҳат олишмаётган кўринади.

Агар уларнинг ўрнида бўлганимда ва шу услубда ўйнаганимда, мен ҳам хафа бўлардим. Одатда бош мураббий уларнинг ўйини томошабоп бўлишини истайди. Афсуски, сўнгги вақтларда "Манчестер Юнайтед" бу ишни жуда кам амалга оширмоқда.

Моуриньо қийин вазиятда. Унинг жамоаси чиройли ўйин кўрсатмаяпти, бироқ МЮ чемпионликка ҳам даъвогарлик қилмаяпти. Моуриньо истеъфо бериши мумкин.

Аммо у катта тажрибага эга. Моуриньо аввал ҳам қийин вазиятларда қолган. Аммо ҳозирги ҳолатда "Манчестер Юнайтед" чемпионликка даъвогар бўла олмаса керак" - дейди Скоулз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›