

Эртага клублар ўртасдаги жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финалида "Гуанчжоу Эвергранд" ва "Барселона" учрашади.
"Неймар - жаҳоннинг энг яхши уч футболчисидан бири ва сўнгги беш йил давомида ўсишда давом этмоқда. Ҳар қандай жамоада Неймарнинг йўқлиги билинади, аммо "Барселона"да унинг ўрнини босадиган 25 хил футболчи бор. Агар Неймар шу руҳда давом этса, узоқ йиллар давомида энг яхши футболчи номи учун кураша олади" - дейди Сколари.



