UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  67 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22

"Сиз ҳам терма жамоа аъзоси эканлигингизни ҳис қилинг". Ёш жаҳон чемпионларига совғалар топширилди Янгиликлар

"Сиз ҳам терма жамоа аъзоси эканлигингизни ҳис қилинг". Ёш жаҳон чемпионларига совғалар топширилди

Шу йилнинг 10-16 май кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилган ва унда ўзбекистонлик ёш футболчилар ғолибликни қўлга киритгандилар.

Шундан сўнг жаҳон чемпионати қаҳрамонлари учун турли тадбирлар ташкил этилди, совғалар тақдим этилди. Ана шундай тадбирлардан бири бугун Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтди. Унда Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган футболчиларимиз билан учрашди.



МОҚ раҳбари ёш футболчиларни табриклар экан, бундан кейин ҳам уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

"Ўзбекистонда турли тоифалардаги терма жамоалар бор. Сиз ҳам ана шу терма жамоалардан бири ҳисобланасиз. Бундан кейин ҳам сизларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Керак бўлса, хорижий йиғинлар ташкил қилиб берамиз. Йиғин доирасида ўртоқлик ўйинларида иштирок этасизлар.

Сизларга совға сифатида миллий терма жамоамиз фойдаланадиган экипировкаларни тақдим этамиз. Бундан мақсад сиз ҳам терма жамоа аъзоси эканлигингизни ҳис қилинг. Ажаб эмаски, келажакда орангиздан Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари учун муносиб футболчилар етишиб чиқса. Шуни унутмангки, ортингизда муҳтарам Президентимиз турибдилар", - деди Умид Аҳмаджонов.



Шундан сўнг ёш футболчилар ва уларнинг мураббийига терма жамоаларимиз учун тайёрланган "Adidas" экипировкалари топширилди.

Ўз навбатида мураббий Жамшид Асадов кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор эканлигини, ғалабали юришни бундан кейин ҳам давом эттиришларини айтиб ўтди.

Тадбир сўнггида Умид Аҳмаджонов ёш жаҳон чемпионлари билан эсдалик учун суратга тушди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика