UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  1 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  2 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  0 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  6 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  32 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  18 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  18 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  128

Сиз Чемпионлар Лигасида мухлислик қилишингиз мумкин бўлган 6та камтар жамоа Янгиликлар

Сиз Чемпионлар Лигасида мухлислик қилишингиз мумкин бўлган 6та камтар жамоа

Чемпионлар Лигаси қайтмоқда!

Бугун гуруҳ босқич 1-тур ўйинларига старт берилади. Топ-клублар бўйича барча нарсани биласиз, аммо бош еврокубок мусобақасида аутсайдерлар ҳам бор. Уларнинг айримларига қайғургингиз ҳам келади. Биз олтита шундай жамоани танладик.


"Рейнжерс"

Мамлакат: Шотландия

Бош мураббий: Жованни ван Бронкхорст

Таниқли футболчилар: Борна Баришич, Жеймс Тавернье, Альфредо Морелос.


Икки буюк шотланд клубидан бирининг Чемпионлар Лигасига қайтиши узоқ вақтни олди. Жамоа сўнгги бор еврокубокда 2010/2011 йилги мавсум (МЮ, "Валенсия" ва "Бурсаспор" бор гуруҳда учинчи бўлди)да ўйнади. Шундан сўнг банкротлик, пастки лигаларга тушиб кетиш, юқорига кўтарилиш, узоқ вақтдан сўнг чемпионлик ва ўтган мавсум Европа Лигасидаги финал. "Рейнжерс" Чемпионлар Лигасига тўғридан-тўғри чиққани йўқ: саралашда Бельгиянинг "Унион"  жамоаси (0:2, 3:0)га қарши камбэк қилишга ва ПСВ (2:2, 1:0)ни ютишга тўғри келди.


"Рейнжерс"ни мураббийларни танлаши ҳайрон қолдиради. Клуб 2018 йилда Стивен Жеррардга имконият берди (бундан афсусланмади), 2021 йилда эса англияликнинг ўрнини бошқа бир афсона эгаллади — нидерландиялик Жованни ван Бронкхорст.


"Рейнжерс" оғир гуруҳга тушди. "Аякс", "Ливерпуль" ва "Наполи" — ушбу барча жамоалар камтаргина шотландлардан кучли кўринмоқда. Бундай аутсайдерга ғамхўрлик қилмасликнинг иложи йўқ!



"Брюгге"

Мамлакат: Бельгия.

Бош мураббий: Карл Хуфкенс.

Таниқли футболчилар: Симон Миньоле, Дедрик Боята, Роман Яремчук.


Бельгияликлар сўнгги йилларда еврокубокларда ўйнашга ўрганиб қолишди — ушбу иштирок улар учун бешинчи бўлади. "Брюгге" ҳар сафар бош аутсайдерлардан бири ҳисобланади, аммо улар учинчи ўринни эгаллашни ва Европа Лигасига йўл олишни хуш кўришади.


"Брюгге" "Рейнжерс"дагидай қийин гуруҳда эмас, аммо рақиблар барибир кучли: "Порту", "Атлетико" ва "Байер". Бельгияликлар учун мухлислик қиламизми?



"Виктория Пльзень"

Мамлакат: Чехия

Бош мураббий: Михал Билек

Таниқли футболчилар: йўқ


Бир вақтнинг ўзида омади келган ва келмаган жамоа. "Виктория" "ўлим гуруҳи"га тушди ва катта эҳтимол билан "Бавария", "Барселона" ва "Интер"га очко етказиб берадиган бош жамоа бўлади. Танганинг иккинчи томони: Чехияга бир йўла учта гранд боради (аншлаг кафолатланган), ҳар қандай дуранг ёки ғалаба сенсация ва байрам бўлади. Айтганча, "Виктория" Чемпионлар Лигасида таркиб нархлари бўйича охиргидан иккинчи ўринда.


Шунчаки кўринг, "Виктория" футболчилари қуръа натижаларига қандай муносабат билдиришган!




"Виктория" мухлислик қилишнинг яна бир сабаби — уларнинг гуруҳ босқичигача йўли. Жамоа 2-саралаш босқичидан бошлади ва барча қийинчиликларни енгиб ўтди. ХИК, "Шериф" ва "Карабах"га қарши ўйинларда биттасини ҳисобга олмаганда, барчаси "Виктория"нинг ғалабаси билан якунланди.



"Динамо", Загреб

Мамлакат: Хорватия

Бош мураббий: Анте Чачич

Таниқлик футболчилар: Доминик Ливакович, Мислав Оршич.


"Динамо"нинг гуруҳи қизиқарли. Бу ерда яққол фаворитлар бор — "Милан", "Челси" — ва "Ред Булл Зальцбург" эҳтимолий сюрприз бўлиши мумкин. Айтганча, австрияликларни бу бандда бонус сифатида ёзиш мумкин. Бу Чемпионлар Лигасидаги энг ёш жамоа бўлиб, улар мухлисларни доимий равишда ёрқин ўйин билан хурсанд қилишади.



"Копенгаген"

Мамлакат: Дания

Бош мураббий: Йесс Торуп

Таниқли футболчилар: Мэтью Райан, Виктор Классон


Кучли гуруҳдаги Чемпионлар Лигасида энг арзон таркибга эга оддий жамоалардан бири. Менимча, биринчи ўринда ким бўлиши олдиндан маълум: футболчилари "Копенгаген"дан 15 баробар қиммат бўлган "Манчестер Сити" (1,04 млрд еврога қарши 70,5 млн евро). Камтар данияликлар учинчи ўрин учун "лаббай" деб курашишган бўлишарди, аммо бунинг учун нимадир қилиб "Севилья" ва "Боруссия" (Дортмунд) билан курашга киришиш керак. Улар буни уддалашсачи?



"Маккаби", Хайфа


Мамлакат: Исроил

Бош мураббий: Барак Бахар

Таниқли футболчилар: йўқ


Бу мавсум Чемпионлар Лигасидаги бош аутсайдер. "Маккаби" ҳақида бир неча фактлар:

— жамоа тарихида атиги учинчи бор Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқди;

— "Маккаби"нинг ўтган сафарги ЧЛдаги иштироки бундан 13 йил олдин бўлган ва жамоа ўшанда гуруҳдаги барча олти ўйинни бой берган;

— мусобақадаги энг арзон таркиб — атиги 21,7 млн евро;

— жамоадаги энг қиммат футболчи — 30 ёшли ҳимоячи Абдулайе Сек (3 млн евро). Уни бир неча кун олдин харид қилишди.


"Маккаби"нинг гуруҳ босқичига чиқиш йўли осон бўлгани йўқ. Жамоа 2-саралаш босқичидан бошлади ва йўлида "Олимпиакос"ни мағлуб этди. Шунчаки ютмади, балки уйдаги дурангдан сўнг меҳмонда йирик ҳисобда таслим этди. Кейинги рақиб Кипрнинг "Аполлон" жамоаси бўлди, "Маккаби" плей-оффда яна аутсайдер сифатида кўрилди. Аммо, ундан ҳам ўтди! "Црвена Звезда"нинг чиқиб кетиши эса ҳақиқий сенсация бўлди.


"Маккаби" қуръа ташлаш маросимида "ўлим гуруҳи"га тушиши мумкин эди ва якунда бу жойни "Виктория" тўлдирди. Аммо, Исроил жамоаси рақиблари барибир жиддий: ПСЖ, "Ювентус" ва "Бенфика".



Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика