"Сити" форварди "Ювентус"га ўтишдан бош тортди

Alisher
28 фев 2020, 15:17
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэль Жезус клубдан кетмоқчи эмас.

У жамоа келаси икки мавсум еврокубоклардан четлатилганига қарамай, клубга содиқ қолади.

Хабар берилишича, шу сабаб Габриэль "Ювентус"га ўтишдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси 1/8 финал доирасидаги "Реал" - "Манчестер Сити" ўйинида Жезус ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: calciomercato.com