UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  1 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  9 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  2 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  6 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  9

«Сирож Самарқанд сен билан» хайрия акцияси ўтказилди Янгиликлар

«Сирож Самарқанд сен билан» хайрия акцияси ўтказилди

«Динамо» клуби собиқ футболчиси 35 ёшли Сирожиддин Сайфиев саратон (Рак) касаллигига чалингани эълон қилингач, айни вақтда уни қўллаб-қувватлаш учун #ТаслимБўлмаСирож акцияси эълон қилинган.

15 апрель, шанба куни 6-тур доирасидаги «Динамо» - «Бухоро» ўйинида ҳам «Динамо» стадионида «Сирож Самарқанд сен билан» хайрия акцияси ўтказилди. Шу куни ўйингоҳ дарвозаси олдида қутилар ташкил этилган эди.

Шу куни «Динамо» ва «Бухоро» жамоалари ҳам футболчини қўллаб-қувватлаб, #BizSenBilanSiroj ёзуви остидаги футболкаларда майдонга тушиб келишди.

Футболчилик фаолияти давомида самарқандлик минглаб мухлисларни ўз ўйинлари билан хурсанд этган Сирожиддин Сайфиевнинг бугунги тақдири «Динамо» жамоасининг ҳеч бир ишқибозини беэътибор қолдирмади.

«Динамо» - «Бухоро» (3:1) учрашуви якунлангач, мухлислар фаоли Шавкат Бурҳонов, «Динамо» стадиони ҳисобчиси Юлия Лагутина ва «Динамо» клуби матбуот котиби Усмон Ибодов иштирокида комиссия тузилиб, холис мухлислар кўз ўнгида йиғилган 4 038 000 (тўрт миллион ўттиз саккиз минг) сўм пул стадионнинг ўзида Сирожиддин Сайфиевнинг отаси Шамсиддин ака Сайфиевга топширилди. Ўз ўрнида Шамсиддин ака ҳам барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.

Халқимизнинг бундай ғамхўрлиги ва энг асосийси эътибордан киши дили кўтарилади. Шу ўринда Сирожидин Сайфиевга Худодан шифо тилаб қоламиз. Биз сен билан Сирож!


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика