"Ювентус" ярим ҳимоячиси Симоне Пепе яна жароҳатланиб, сафдан чиқди, дея хабар бермоқда Sky Sport Italia.
Манбанинг маълум қилишича, Пепе яна сонида оғриқ ҳис қилмоқда. Бу ҳароҳат унинг сўнгги бир йил давомида қийнамоқда. Энди 30 ёшли футболчи яна тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлади.