UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  5 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  4 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Симоне Инзаги "Ал Ҳилол"ни бошқариши ва дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланиши мумкин Янгиликлар

Симоне Инзаги "Ал Ҳилол"ни бошқариши ва дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланиши мумкин

Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Симоне Инзаги яқин орада клубини ўзгартириб, Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш эҳтимоли бор.

Журналист Патрик Бергернинг ёзишича, 49 ёшли италияликнинг хизматларига минтақанинг энг амбицияли клубларидан бири "Ал Ҳилол" қизиқмоқда.

Манба хабарига кўра, саудия арабистониликлар мураббий билан музокараларни бошлаб юборган ва Инзагига мисли кўрилмаган шартнома таклиф қилишга тайёр, бу эса уни сайёрадаги энг кўп маош олувчи мураббийга айлантиришга тайёр. Бироқ якуний келишувга ҳали эришилгани йўқ.

Музокаралардаги танаффуснинг асосий сабаби – Инзаги бошчилигидаги "Интер" Франциянинг ПСЖ жамоаси билан учрашадиган Чемпионлар Лигаси финали. Учрашув 1 июнга ўтар кечаси Германиядаги "Альянц Арена" стадионида бўлиб ўтади. Мураббийнинг ўзи бор эътиборини ушбу энг муҳим тўқнашувга қаратиш ниятида.

Симоне Инзаги 2021 йил "Интер" бошқарувига келган ва клуб билан битимини 2026 йилнинг ёзига қадар узайтирган эди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика