Симеоне "Реал" нега кўп пенальти тепаётганини айтди
06 июл 2020 20:23
Янгиликлар
Симеоне "Реал" нега кўп пенальти тепаётганини айтди
Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне VAR тизими ҳужумкор жамоалар фойдасига ишлайди, деб ҳисоблайди. Сўнгги пайтларда Испанияда ҳакамлик борасидаги мунозаралар тўхтамаяпти: баъзилар "Реал" кўп бора пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритаётганидан норози.
"VAR ҳамма нарсани фош қилади. Олдин ҳакамларда ҳар бир вазиятни қайта таҳлил қилиш имконияти йўқ эди.
Аммо хатолар ҳам учраб туриши табиий. Ҳар қайси ҳолатда ҳам VAR барчага нисбатан адолатли ҳисобланади. Баъзи жамоалар кўпроқ пенальти тепиш имконига эга бўлишмоқда, чунки улар кўп ҳужум қилишади. Масалан, "Реал", — деди Симеоне Marca нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, "қироллик клуби" футболчилари жорий мавсум давомида жами 9 бор пенальти тепишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар