Симеоне: "Мен меҳмонда бўлганимда нолимайман-ку"
14 окт 2017 12:20
Янгиликлар
Симеоне: "Мен меҳмонда бўлганимда нолимайман-ку"
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Барселона"га қарши ЛаЛиганинг 8-тур учрашувидан олдин, Каталония клубининг чим ҳолатига билдирган эътирози ҳақида гапирди.
"Хетафе" ва "Барселона" ўртасидаги ўйиндан кейин (1:2) Каталония клуби вакиллари "Колисеум Альфонсо Перес" стадионидаги чим калталанмагани ҳақида айтишган эди.
"Мен боғмон эмас, мураббийман, вазифам - жамоани тайёрлаш. Чимга келадиган бўлсак... Мени меҳмонга чақирсангиз, сизнинг таомингизни еб, идишингиздан сув ичаман, бироқ нолимайман-ку" - дейди Симеоне.
"Атлетико" ҳамда "Барселона" ўртасидаги учрашув 14 октябрь куни "Ванда Метрополитано"да бўлиб ўтади, баҳс Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.
Фикрлар