Симеоне: "Атлетико"нинг захира ўриндиғи қисқа, бироқ футболчилар масъулиятли"

Aslanov Jasurbek
18 мар 2018, 17:12
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Европа лигаси 1/4 финалига ташланган қуръа ҳақида фикр билдирди.

"Матрасчилар" чорак финалда "Спортинг" билан ўйнайди.

"Спортинг"нинг "Барселона"га қарши ўйинини кўрганмиз. Жамоа яхши мураббийга эга ва рақобатбардош, уларнинг марказида кучли футболчилар ўйнайди. Турнирнинг кейинги босқичига ўтсак, хурсанд бўламиз.

Жароҳатларни олдиндан билиб бўлмайди. Бироқ шундай вазият содир бўлса, уни ҳал қилишга тайёрман. Ҳавотир олаётганим йўқ. Захира ўриндиғимиз қисқа, бироқ футболчилар масъулиятли. Сафдагилар билан ишлашда давом этамиз" - дейди Симеоне.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›