Швайнштайгер жароҳат олди ва Англия ҳамда Италия терма жамоаларига қарши ўйнай олмаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
23 мар 2016, 16:10
Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер Англия ва Италияга қарши ўртоқлик баҳсларида майдонга туша олмаслиги мумкин.

Маълумотларга кўра, "Манчестер Юнайтед" футболчиси 23 март куни миллий жамоа машғулотида тиззасидан жароҳат олди. Энди ўйинчи Мюнхенда тиббий кўрикдан ўтади.

26 март куни Йоахим Лёв шогирдлари инглиз терма жамоасига қарши майдонга тушади. 3 кундан сўнг немис терма жамоаси Италияга қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport1