UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  18

Шукур Жумабоев "Олмалиқ" йиғинига қўшилди Янгиликлар

Шукур Жумабоев "Олмалиқ" йиғинига қўшилди

Игорь Шквирин бошқарувидаги "Олмалиқ" жамоаси айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда.
Айтишларича, жамоа иккинчи даврада юқори ўринлар учун курашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шунга мос равишда тайёргарлик ҳам юқори савияда олиб борилмоқда. Олдин хабар бериб ўтганимиздек, жамоа машғулотларига Шўртандан икки ярим ҳимоячи Обид Жўрабоев билан Дилявер Абибулллаев келиб қўшилганди. Ундан ташқари Қизилқум ҳужумчиси Олим Навкаров ҳам иккинчи даврада Шквирин қўли остида тўп суришга жуда яқин турибди.

Олмалиқда селекция жараёни бу билан тўхтаб қолгани йўқ. Боиси клуб матбуот хизматининг сайтимизга маълум қилишича, куни-кеча жамоанинг ўқув йиғин машғулотларига Нефтчидан Шукур Жумабоев келиб қўшилган. Биринчи даврани Шўртанда ижара асосида ўтказган ушбу ярим ҳимоячи охирги пайтларда Нефтчи машғулотларида иштирок этиб келаётганди.

"Олмалиқ" Чирчиқда йиғин ўтказаётган "Металлург" билан кеча ўртоқлик учрашувида куч синашиб 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоанинг голларига: Зафар Полвонов (2та), Шаҳбоз Эркинов, Санжар Шоаҳмедов, Маъмур Абдуллаев муаллиф қилди.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика