UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  1 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  1 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  5 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  2 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  14 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  28 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  2 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Турнинг рамзий терма жамоасига киришимни кутмагандим" Янгиликлар

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Турнинг рамзий терма жамоасига киришимни кутмагандим"

Олий лиганинг 15-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олган "Насаф"нинг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Дерби ҳар доим кескин курашларга бой бўлади. Бироқ бу ўйинда "Машъал"нинг бир қатор асосий таркиб футболчилари иштирок эта олмаганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Тезкор гол киритиб олганимиз бизга қўл келди. Лекин биринчи бўлимда жамоамиз кўрсатган ўйин қониқарли бўлмади. Иккинчи таймда ўйинимизни яхшилай олдик ва яна иккита тўп киритдик. Бу учрашувдаги иштирокимдан кўнглим тўлдими? Тўлиқ қониқмадим. Аммо киритилган голларда ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Лекин бу ерда нафақат мен, балки бошқа жамоадошларимиз ҳам яхши ўйнашди. Мен шунчаки ўз ишимни қилдим. Бу вазиятларда менга Артур Геворкян ҳам кўмаклашди. Умуман Ара билан бир-биримизни жуда яхши тушуниб ҳаракат қиламиз. Турнинг рамзий терма жамоасига киришимни кутмагандим. Бу албатта ёқимли", - дейди "Насаф" ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев.


Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 15-тур ўйини "Насаф" - "Машъал" (3:0) учрашувида Шуҳрат Муҳаммадиев иккита голга ҳаммуаллифлик қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика