UZ

Сўнгги янгиликлар

15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  1 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  6 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  21 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  10

Шуҳрат Мақсудов: "Нефтчи"га қарши баҳсга "Бухоро" билан ўйин якунидаёқ тайёргарлик кўришга киришгандик" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Нефтчи"га қарши баҳсга "Бухоро" билан ўйин якунидаёқ тайёргарлик кўришга киришгандик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Бунёдкор" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида иштирок этди.




- Ўйин ҳақида

Ҳар доим водийга яхши кайфият билан келаман. Нега деганда, 11 йил умримни Фарғонада ўтказганман. Авваламбор, Фарғона аҳлини кириб келаётган Рамазон Ҳайит айёми билан табриклайман. Шунингдек, фурсатдан фойдаланиб, Қаршининг "Насаф" клубини ҳам ОЧЛда кучли жамоа устидан қозонилган ғалаба билан қутлайман.

Қийин учрашув ўтказдик. "Нефтчи" кетма-кет мағлубиятлардан сўнг бу ўйинда бор кучини намойиш этишини билардик. "Бухоро" билан ўйиндан сўнг футболчиларимизга бу ҳақда қайта-қайта таъкидладим. "Чўкаётган одам кўпикка ҳам ёпишади" деб айтилгани бежиз эмас. Тақвимга кўра, бизнинг кубок ва чемпионат доирасидаги ўйинлар оралиғи қисқа бўлиб қолди. Бу нарса яхшиликка бўлган экан, биз икки учрашувда ҳам ғалабага эришдик. 

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз мухлисларига, футболчиларга жудаям катта миннатдорчилик билдираман. Гол ўтказиб юборгандан сўнг йигитлар ўйинни ташлаб юборишмади. Бу ҳақда ўйин аввалида ҳам айтиб ўтгандик, охиригача ўйнаш кераклигини тушунтиргандик. Менга бу жиҳат ёқди. Шунчалик узоқ йўл босиб келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга яна бир бор раҳмат айтаман.

- Биринчи бўлимдан кейин танаффусда жамоангиз футболчиларини қандай руҳлантирдингиз?

- Биласизми, бу ҳақда такрор айтаман, "Бухоро" билан ўйиндан сўнг йигитларни руҳлантиришни бошлагандик. Ўша ўйин якунидаёқ "Нефтчи" билан учрашувга тайёргарликни бошлагандик. Ўйин шу каби руҳда ўтишини билардик. Биринчи бўлимда қарши ҳужум услубини, иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин услубини танлагандик. 

Биринчи таймда гол ўтказиб юбордик. "Нефтчи" чиройли гол урди. Биз ўз ўйин услубимиздан чекинмай ўйнаганимиз эвазига ғалабага эришдик. Йигитлар охирги дақиқаларга қадар ишонч билан ҳаракат қилишди. 

- "Нефтчи" дарвозасига 2 гол узоқ масофадан киритилди. Бу дарвозабоннинг алоҳида ўрганиб чиқилганидан далолат берадими?

- Бу голлар тасодиф эмас. Биз биринчи бўлимда деярли узоқ масофадан зарба йўлламадик. Шу сабаб иккинчи бўлим аввалида йигитларга шундай кўрсатма бердик. Худога шукрки, ҳаммаси биз истагандек бўлди, ғалабага эришдик.

- Франсис Нарх алмаштирилишига сабаб нима?

- У озгина чарчаб қолди. Унинг ўрнига ёш футболчимизни туширдик. Ўйинлар орасидаги тиғиз вақт туфайли натижадан келиб чиқиб айрим футболчиларимизга дам олишлари учун имконият яратиб бердик.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика