UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  16 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  373 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  5 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  34 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Шуҳрат Мақсудов: "Кимгадир шу нарса керакки, гап-сўз тарқатяпти" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Кимгадир шу нарса керакки, гап-сўз тарқатяпти"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўз қароргоҳида машғулотларни давом эттирмоқда.

Жамоа аъзолари бугун "Металлург"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Биз мазкур ўйин олдидан "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудовга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Жамоанинг натижалари, турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни яхши эмас...

- Ёш футболчиларимиз ўйинни яхши олиб боришмоқда. Қайсидир ўйинларда омад етишмаяпти. Гоҳида тўп дарвозага киришни истамаяпти. Ўтган турларни ёмон ўтказдик, демаган бўлардим. Фурсатдан фойдаланиб "Бунёдкор" клуби раҳбарияти ва бош ҳомийимизга, ҳамда мухлисларга бизга ишонч билдираётгани учун миннатдорчилик билдираман. Суперлигадаги танаффус бу - кўпга келган тўй.

- Олдинда терма жамоамизни масъулиятли учрашувлар кутмоқда. Барибир истаймизми йўқми асосий рақиб Саудия Арабистони. 2015 йил Осиё кубогида Миржалол Қосимовнинг мураббийлар штабида бу терма жамоага қарши баҳсда иштирок этгансиз. Демак уларнинг кучи ва имкониятларидан хабадорсиз...
- Ушбу баҳсдан сўнг орадан 6 йил ўтди. Кўп нарса ўзгарди. Лекин Саудия Арабистони жиддий бўлиб қолган. Терма жамоамизга омад тилаб қоламан. Мураббийлар штабидан тортиб, футболчиларгача юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини чин дилдан тилайман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади.

- Сўнгги пайтларда сиз томонингизга бўлаётган танқидларга муносабатингиз...
- Кимгадир шу нарса керакки, гап сўз тарқатяпти. Шу пайтгача нечта тур ўтган бўлса, мухлислар ёки ҳакамлар билан тортишганим йўқ. Қаердан бундай гаплар чиқяпти ҳайронман. Афсуски, шундай одамлар бор. Инсоф берсин, деб қоламан.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика