UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  3 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  5 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  9 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  9 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  49 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  21 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  3 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

Шуҳрат Мақсудов 10:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Футболчиларга раҳмат!" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов 10:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Футболчиларга раҳмат!"

Coca Cola Ўзбекистон Кубогининг 1-туридан ўрин олган «Рубин» - «Бунёдкор» (0:10) учрашувидан кейин «қалдирғочлар» устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ғалаба билан барчани, хусусан раҳбариятимизни, футболчиларимизни, клуб ходимларини ва албатта мухлисларимизни табриклайман! «Рубин» жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман! Ғалаба албатта барча мураббийни хурсанд қилади. Биз бошқа ўйинлар каби мазкур беллашувга ҳам жиддий қарадик. Учрашувдан олдин футболчиларга рақиб 1-лига вакили деб менсимаслик яхши оқибатга олиб келмаслигини, ўйин давомида вазиятни ўзгартириш қийин бўлишини тушунтирдик. Футболчиларга раҳмат айтаман! Кўрсатмаларимизни охиригача бажаришди. 

«Сўғдиёна»га қарши ўйингача тўрт кунимиз бор. Жиззах жамоаси жиддий рақиб, яқиндагина Суперлига доирасида улар билан ўйнагандик. Рақибнинг кучини жуда яхши биламиз. Эртаданоқ мазкур учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика