UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  2 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Шуҳрат Файзиев “Бухоро”нинг вақтинчалик бош мураббийи Янгиликлар

Шуҳрат Файзиев “Бухоро”нинг вақтинчалик бош мураббийи

Аввал хабар берганимиздек, Александр Мочинов ўз вазифасидан озод этилганди.
Бизга етиб келган маълумотларга кўра, айни дамда жамоани навбатдаги ўйинга Шуҳрат Файзиев тайёрламоқда. Бунгача мураббийлар штабида Мочиновга яқиндан ёрдам бериб келган ушбу маҳаллий мутахассис вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажаради.

Айтиш лозимки, Мочинов билан бирга унинг яқин ёрдамчиси Анатолий Курлаев ҳам жамоа билан хайрлашган. Шуҳрат Файзиевга эса Илҳом Умуров, Евгений Антоненко, Нурилло Ҳабибов ва Нодир Жўраев кўмаклашмоқда.

Шунингдек олинган маълумотларга кўра, спорт директори сифатида ишлаб келган Геннадий Кочнев ва ижрочи директори Амрилло Нажмиддинов ҳам деярли 99 фоизга жамоани тарк этган. Катта эхтимол билан бошқарувликка яна Алишер Рустамов қайтиши кутилмоқда. Шундан сўнг бош мураббий масаласи ҳам кўриб чиқилади. Бу борада номзодлар орасида, Тачмурод Агамуродов ва Ҳаким Фузайлов сингари мутахассисларнинг номи айтилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика