UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  1 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  13 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  17 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  27 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  24 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  11 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

Шохруҳ Эшбўтаев: “Машъал” билан дўстона равишда хайрлашдим” Янгиликлар

Шохруҳ Эшбўтаев: “Машъал” билан дўстона равишда хайрлашдим”

“Машъал” таркибида ишончли ўйинлари орқали мухлислар эътиборига туша бошлаган Шохруҳ Эшбўтаев ўтган мавсум кутилмаганда оёғидан жарохат олиб сафдан чиққанди.

Иқтидорли дарвозабон шундан сўнг маълум муддат жарохатини даволаш билан машғул бўлди. Хабарингиз бор, “Машъал” бу йилги мавсумни ПРО-Лигада ўтказади. Хўш, Эшбўтаев “газчилар” таркибида қолиб, фаолиятини давом эттирадими? Жарохатдан сўнг, бугунги аҳволи қандай? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида, Шохруҳ билан суҳбатлашдик. 


- Шоҳруҳ,  ўтган мавсумда кутилмаганда олган жарохат туфайли маълум муддат майдон ташқарисида юрдингиз. Бугунги кунда холатингиз қай даражада?

- Авваламбор ассалому алайкум! Сайтингизни орқали барча юртдошларимизни кириб келган янги йил билан табриклайман! Дарҳақиқат, ўтган мавсум “Қўқон-1912”га қарши ўйин олдидан ўтказилган машғулотда кутилмаганда жарохатга йўлиқиб, сафдан чиққандим. Шундан кейин шифокорлар назоратида бўлдим. Уйда даволаниш жараёнини ўтказдим. Худога шукур, мен учун ҳаммаси ортда қолди. Бугунги кунда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. 

- Индивидул машғулотларни қачондан бошлагансиз?

-Бундан бир ой аввал ўзим якка тартибда шуғулланишни бошлаб юборганман. Тикланиш жараёнини деярли тугатдим. 

- 2021 йилги мавсум “Машъал” учун омадсиз якунланди. Жамоа яна ПРО-Лигага равона бўлди. Сизнингча жамоага нима ёки ким етишмади?

- Биласиз “Машъал” ўзбек футболида ўз ўрнига эга жамоалардан бири. Афсуски жамоа ПРО-Лигага тушиб кетди. Бу жиддий йўқотиш деб ўйлайман. Клубни қуйи лигага тушиб кетганига кимнидир айбдор қилиб кўрсатиш ўринсиз деб ҳисоблайман. Ёки нимадир етишмади деб айтишни кераги йўқ. Тақдиримизга шундай ёзилган экан, якунда шундай бўлди. 

- Адашмасам, жамоа билан тузган шартномангиз бор. Шундай экан бу йил ҳам “Машъал”да қолиб, фаолиятингизни давом эттирасизми?

- Тўғри “Машъал” билан амалда шартномам мавжуд эди. Аммо яқинда клуб раҳбарияти билан учрашиб, дўстона равишда шартнома икки томонлама бекор қилишини илтимос қилдим. Чунки менда бу йил ҳам Суперлигада ўйнаш иштиёқи кучли. Шу сабабли жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим. Шу фурсатдан фойдаланиб, “Машъал” жамоаси раҳбариятига, клубнинг барча ишчи ходимларига ва мухлисларига жуда катта миннатдорчилик билдираман. Катта футболда ўз ўрнимни топишимда бу жамоанинг ўрни беқиёс.   

- Кейинги режалар қандай?

- Ҳозирча уйдаман. Аниқ таклифлар бўлгани йўқ. Шу сабабли аниқ бир қарорга келмадим. Яқин кунларда янги жамоам сафига бориб қўшиламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика