UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

Шота Арвеладзе: "Ўтган йили Наманган вилояти ҳокими майдонни яхшилашга ваъда берганди, энди "Навбаҳор" шундай ажойиб майдонда ўйнамоқда" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Ўтган йили Наманган вилояти ҳокими майдонни яхшилашга ваъда берганди, энди "Навбаҳор" шундай ажойиб майдонда ўйнамоқда"

Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

"Ўйиндан олдин йигитларга баҳс муҳити Чемпионлар Лигасидек бўлишини айтгандим. Оддий бўлмаслигини таъкидлагандим. Эронда стадионда одамлар кўп бўлган ва муҳит ўзгача эди. Йигитлар кўрсатмаларни яхши бажаришди. Ўйинни тўлиқ назорат қилдик, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Тўпни ўзимизда ушлаб турдик. Мезбонларда баҳс охирида яхши имконият бўлди холос. Бизда ўн нафардан ортиқ футболчилар терма жамоаларда бўлишди, Симич ва Сергеевда кичик жароҳат мавжуд. Қийин ҳолатдан чиқиб кетдик. Мухлислардан ўзларини яхшироқ тутишларини сўраган бўлардим. Улар чиройли ўйнаган, ҳужумкор футбол кўрсатган жамоани олқишлашлари керак деб ўйлайман.

Мураббийга ҳамиша қанчадир вақт зарур. Иккинчи мавсумда жамоани яхшироқ биласан. Кийиниш хонасида етакчилар керак эди. Баъзи ўйинчиларни таркибга қўшдик ва натижалар яхши кўриниш ҳосил қилди. Ўтган йили ҳам яхши ўйнагандик, умумий ҳисобда кўпроқ очко йиққандик.

Ўтган йили вилоят ҳокими майдонни яхшилашга ваъда берганди. Бу йил жамоангиз шундай ажойиб майдонда ўйнамоқда. Бу барча учун яхши ҳолат", - дейди Шота Арвеладзе.


Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика