UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  19 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Шота Арвеладзе: "Олдинда бизни қийин ва финалга тенг ўйинлар кутмоқда" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Олдинда бизни қийин ва финалга тенг ўйинлар кутмоқда"

"Бухоро" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

"Ўйлашимча, қизиқарли футбол кўрдик. Мухлислар чиройли муҳит ҳосил қилишди ва бундай ҳолатда ўйнаш ёқимли. Майдон яхши ўйнашимизга мушкуллик туғдирди. Йигитлар бугун жуда яхши ҳаракат қилишди. Иккита гол урдик, яна бир голимиз инобатга олинмади. Аҳмедов, Аъзамов ва Гриффитс жароҳат сабабли майдонга тушмади. Ҳошимовда ҳам енгил шикаст борлиги учун Бухорога келмади.

Мезбонлар тўпни узоқ масофага етказиб бериб, кескин ҳужумлар уюштиришга интилишди. Биз буни кутгандик ва шунга яраша ҳимояда бехато ўйнашга уриндик. Олдинда бизни қийин ва финалга тенг ўйинлар кутмоқда. Тўрт беллашув аҳамияти жуда муҳим. Ҳар бир ҳолат барчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Жамоа курашишга ўрганмоқда. Баъзи ўйинлар шунга мажбур қилади. Имкон қадар барчасига тайёр туриш лозим.

Пенальти бўлган вазият мендан тахминан 70-80 метр узоқда эди. Бирон нарса дея олмайман. Масалан ўтган турда тоза голимизни ҳисобга олишмади. Наманганда ютқаздик, аммо ҳакамларга раҳмат дедим. Тошкентдаги ўйиларимизга 3000 одам келади, уларнинг овози ҳам эшитилмайди. "Бухоро"ни янада кучлироқ қўллаб қувватлашингиз лозим, сизларда яхши жамоа бор, - дейди Шота Арвеладзе.

 


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика