UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  6 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  19 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  28 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5

Шота Арвеладзе: “Намангандаги фантастик муҳит учун бу каби майдонда ўйнаш гуноҳ” Янгиликлар

Шота Арвеладзе: “Намангандаги фантастик муҳит учун бу каби майдонда ўйнаш гуноҳ”

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Пахтакор" (3:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Шота АРВЕЛАДЗЕ иштирок этди.

Шота Арвеладзе: - "Биринчи навбатда ажойиб муҳитда ўйнаганимиз мароқ бағишлаганини яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман. Умид қиламанки, бир кун келиб "Навбаҳор" стадиони майдонини яхшиҳолатга келтиришади. Намангандаги майдон Ўзбекистондаги энг ёмон майдонлардан бири. Шундай ажойиб жамоа, фантастик муҳит, супер мухлислари бор жамоа бундай майдонда ўйнаши гуноҳ. "Навбаҳор" яхши ва чиройли футбол ўйнашни истаса, унда аввало майдонни тўғрилаши керак".


Ўйинга келадиган бўлсак, рақиб ҳам, биз ҳам ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказдик. Икки бор ҳисобда олдинга чиқиб туриб, ғалабани бой берганимиздан афсусдаман. 

Майдон ҳолати ҳақида илк бор бу ерда гапириб турибман. Аввал ютқазганимиз боис баҳона бўлиб қолмаслиги учун ҳам бу ҳақда оғзимни очмагандим. Ўтган сафар бу майдонда нималар топганимиз ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман. Мен ҳеч кимни айбламоқчи ёки кимнидир бармоғим билан кўрсатмоқчи эмасман. Шунчаки бу майдон бизга, "Навбаҳор"га футбол ўйнаш учун ҳалақит бермоқда. Ўзбекистондаги энг зўр мухлислар, энг яхши муҳит Наманганда. Аммо майдон жуда ачинарли ҳолатда. Агарда гапим кимгадир тегиб кетган бўлса ёки кимнидир хафа қилган бўлсам узр. Аммо бор ҳақиқатниайтяпман. Масалан, Турғунбоев яхши сифатдаги майдонда ёмон ўйнайдими? "Навбаҳор"ни ўйини кучайиши, умуман ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Футболни майдонда ўйналади. 

Натижадан қониқдимми? Ўйлашимча, биз 1 очкони қўлга киритмадик, аксинча 2 очко йўқотдик. Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайти ҳам иккита вазиятни кўкка совурдик. Умуман олганда бугун мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Чунки биз жуда қалтис пайт гол ўтказиб юбордик. Аммо танаффусдан сўнг тезкор гол уриб ўйинга қайтишга эришдик. Бугун ажойиб футбол муҳитини кўрдик. Олтита гол, супер ишқибозлар, ҳамма бизга қарши ва маҳаллий ишқибозлар ўз суюклиларини олдинга чорлашди. Қисқа қилиб айтганда, бундай ажойиб муҳитдаги футболни фақатгина майдон ҳолати бузиб турибди. Оддий элементар пасни беришни имкони йўқ.


Танаффусда мен йигитларга ярим ҳимоядаги муаммоларни айтдим. Уларни рақиб жарима майдончаси олдига яқинроқ жойлашиб ўйнашлари кераклигини таъкидладим. Олдинда яна 45 дақиқа борлиги ва биргина гол устунликни бизга қайтаришини айтгандим. Вазиятларга юзага келмоқда, айнан ўша имкониятлардан фойдаланиш кераклигини таъкидладим. Мен жамоани кўп ҳам айбламайман. Чунки бундай майдонда биз ўз футболимизни кўрсатишга қийналамиз.

Қисқа қилибайтганда, мавсумни яна қайтаданбошладик. Кескин кураш ҳали олдинда.

Пенальти? Негадир ҳеч ким бизни урган голимизни офсайд туфайли ҳисобга олишмагани ҳақида сўрамаяпсизлар. Майли, бу ҳақида гапирмайман. Пенальти борасида шуни айтишим мумкинки, мен ҳали такрорий лавҳани кўрганим йўқ. Менимча, футболчини реакциясидан у тўпни қўли билан ўйнагандек туюлди. 


Фарруҳ Сайфиев: "Бизни жуда қийин баҳс кутиб турганини билардик. Мураббийимиз берган кўрсатмаларни имкон қадар бажардик, деб ўйлайман. Суперлигадаги кучли-олтиталикда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Тайёр ғалабани қўлдан чиқардик".

Ён ҳакам билан кўп баҳслашдим? Тўп чизиқдан чиқмагани учун унга эътироз билдирдим. Бор гап шу.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика