UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  2 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  11 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0

Шота Арвеладзе: "Жаҳон чемпионати футболда гол уриш қийинлашганини кўрсатди" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Жаҳон чемпионати футболда гол уриш қийинлашганини кўрсатди"

Суперлиганинг 16-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг "шерлар" устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

- Ҳар доим ишни бошлаш қийин кечади. Ўртада деярли 1 ой тўхталиш юзага келди ва бундай вазиятда жамоа ўйинга қайта кириб олиши албатта мушкул иш. Ўйинни назорат қилдик. Ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлгани ҳар иккала жамоага ҳам тезкор ўйин кўрсатишига ҳалақит қилди. Ўйлашимча, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ масалани ҳал этиб қўйиш имконияти пайдо бўлганди. Аммо бундан фойдалана олмадик. Бу ҳам қайсидир маънода жамоамиз характерини кўрсатишига йўл очиб берди. "Бухоро" яхши шаклланган жамоа, ҳимояланишда жуда тартибли ўйнайди. Рақиб икки маротаба гол уриш учун вазиятга эга бўлди.

Тақвим жуда зич, яқин орадаги ўйинлар бир-бирига жуда яқин. Шу боисдан ҳам тезда яна формага қайтишимиз лозим.

Давралар оралиғида биз Драган Черанни сафга қўшиб олдик. Шунингдек, форс-мажор руй бериб ўзимизнинг ҳурматли футболчимиз, спортчи Игорь Сергеевни қайтардик.  Ўйлайманки, Сергеев ҳам бизда ҳали ёрдам беради. Ҳужум чизиғида рақобат кучайди. Мураббий учун мавсум давомида тактик схемани ўзгартиргандан кўра ротация қилиш осонроқ. Шунда таркибдаги футболчиларда ҳам имконият тақдим этилади ва жамоа ўйинининг чизгиси бузилмайди.

Суперлига ҳозирда бироз бошқача кўриниш олган. Баъзи жамоалар билан ўйиндаги қўлга киритилган очколар якунда куйиб кетади. Бу билан чемпионатда ўткинчи ўйинлар бор демоқчи эмасман. Ҳеч қачон бундай демайман. Шунчаки формат шундай кўриниш олган. Биз айнан шундай ўйинларда таркибда ротация қилиш имкониятига эга бўламиз. 

Жаҳон чемпионати бизга биринчи навбатда гол уриш қанчалик қийин бўлаётганини кўрсатиб бермоқда. Иккинчи тарафи, барча катта жамоалар ўйинни асосан рақиб майдончаси олдида ўтказишини кўряпмиз. Тўғри, мундиалдаги даража умуман бошқа. Аммо биз ҳам шунга интиляпмиз, академия тарбияланувчиларига ҳам тўп билан муомула қилишни, нафақат қанотлар бўйлаб, балки марказда ҳам тўп билан ўйнаш кераклигини уқтиряпмиз. "Пахтакор" ҳам доим биринчи рақам остида ўйнайди. Айнан шу жиҳатларни янада такомиллаштириш устида ишлаяпмиз. Албатта бундай услубда ўйнайдиган жамоалар якунда 3-4 маротаба рақибнинг қарши ҳужумларини ўтказиб юборишади. Айнан шу паллада ҳимоя чизиғи хушёрроқ бўлмоғи зарур.

Масалан Германия ва Испания ҳам шу услубда ўйнайди. Баъзан эса кучли жамоаларга омад кулиб боқмайди. Бу футбол. Жаҳон чемпионатида тактик ўйинлар ҳам кўплаб учрамоқда. Масалан Бельгия - Япония учрашуви энди мураббийлик соҳасига кириб келаётган ёш мутахассислар учун жуда фойдали бўлди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика