UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  0 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  60 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1

Шота Арвеладзе - ҳакамлик, "Насаф" ва таркибдаги муаммолар ҳақида Янгиликлар

Шота Арвеладзе - ҳакамлик, "Насаф" ва таркибдаги муаммолар ҳақида

"Пахтакор" - "Насаф" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе иштирок этди.

"Менимча ўйинни трибунадан томоша қилиш ажойиб бўлди. Албатта уч очко доим муҳим. Аммо бугун ҳам, "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам биринчи голдан кейин негадир майдонда "дам олаяпмиз". Иккинчи таймда ўтказиб юборилган гол барчасини ўзгартириб юборди. "Насаф"нинг қарши ҳужумлари жуда ҳам хавфли чиқди.

Акромнинг яхши зарбасидан кейин муҳим 3 очкони қўлга киритдик.

Ҳакамлик? Ноодатий ҳеч қандай ҳолат юз бергани йўқ. Ютган жамоа доим мамнун.

Футболчиларни руҳлантириш? Бу Суперлига, уларни руҳлантириш шарт эмас. Олдинда ОЧЛ ўйини бор. Балки йигитлар шуни ўйлашгандир.

Бугун Алижоновга дам олиш имкониятни яратиб бердим. Кам майдонга тушаётганларга имконият бердим. Ротация қилиш осон эмас. Козак эса марказий ҳимояда ўйнамоқда, унга раҳмат айтмоқчиман.

"Насаф" ҳужумкор ўйин кўрсатди деб ўйлаймайман. Улар ҳимояланишди ва қарши ҳужумга ўтишди. Шундай ўйнашларни кутгандим. Буни улар яхши бажаришади.

Симич ва Аъзамов "Ал Садд" билан ўйинга тайёр бўлишадими? Ҳозирча аниқ бир нима дейиш қийин. Кримец ўйнамайди? Ҳа шу боис марказий ҳимоя ҳақида қаттиқ бош қотираяпмиз.

Мухлисларга раҳмат айтаман, умид қиламанки "Ал Садд" билан ўйинимизда бундан ҳам кўпроқ одам бўлади", - дейди Шота Арвеладзе.


Рейтинг: -235   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика