UZ

Сўнгги янгиликлар

23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21

Шота Арвеладзе: "Гонсалвеш? Футболчиларимни қандай ҳолатда эканини мен яхши биламан" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Гонсалвеш? Футболчиларимни қандай ҳолатда эканини мен яхши биламан"

Суперлига 20-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувидан сўнг Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин босим остида кечди. Бугун энг кучли жамоалар тўқнаш келишди. Умуман олганда жуда яхши баҳс бўлди. Қарши ҳужумлар ҳам кўп бўлди. Мухлислар чиройли футбол томоша қилишди", - деди мураббий.

"Пахтакор" аъзоси Тиаго Безерра ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Безерра: "Ўйин охирида гол ўтказиб юбориб ғалабани қўлдан чиқрганимиз аламли бўлди. Баҳс ажойиб ўтди. Юқори атмосфера, ажойиб ҳаво. Учрашув барчага ёқди"

Арвеладзе: "Ҳакамлар? Бу борада изоҳ бериб ўтирмайман. Улар жаҳон юлдузлари иштирокидаги ўйинларни бошқаришган.

Уч ой давомида мағлубиятсиз ўйин кўрсата олдик. "Навбаҳор"да нима етишмади? Гол етишмади. Бугунги баҳсда эса иккинчи гол бизга камлик қилди. Олтин очколар чемпионатда барчасини ўзгартириб юборади.

Гонсалвеш кўпроқ гол киритишини истайман. ЖЧда ҳам масалан Жиру гол кирита олмади. У барча ўйинларда майдонга тушди ва якунда барибир жаҳон чемпиони бўлди. Бу одатий ҳол. Футболчи имконият пайдо бўлиши билан ундан фойдаланиши лозим. Биз эса уларни голга айлантириши учун ишлаймиз. Биз ҳам уларни кўп гол уришини истаймиз.

Жамоамиз ҳужумчиларидан кўпроқ гол истайман. Мухлислар ҳам ўз навбатида улардан кўп голлар, ғалабалар кутишади.

Бир нарсани айтаман: Ўйнамаган одам доимо майдондагидан яхши кўринади. Чунки, захирада ўтириб хато қилмайдилар. Мен ким яхши меҳнат қиляпти, ким яхши ҳолатда эканлигини жуда яхши биламан", - деди Арвеладзе.

Рейтинг: -41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика