UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

Шота Арвеладзе: "Черанга ўринбосар йўқ? Бизда Сидиқов бор" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Черанга ўринбосар йўқ? Бизда Сидиқов бор"

Coca Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" (0:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе қатнашди.




"Биринчи навбатда "Локомотив" клуби раҳбариятига стадион учун раҳмат айтаман. "Бухоро" раҳбариятига ҳам раҳмат айтмоқчиман. Улар ҳозирги тиғиз тақвим вақтида Муборакда эмас Тошкентда ўйнашга рози бўлишгани учун миннатдормиз.

Мураббий алмашганидан кейин "Бухоро"нинг ўйинида ўзгаришлар бўлди. Жамоа анча тартибли ўйнай бошлашди. АГМК билан ажойиб ўйнаб дуранг қайд этишди, "Машъал"га қарши баҳсда кутилмаган битта гол ўтказиб юборди. "Бухоро" Ўзбекистон учун камдан-кам учрайдиган тактикада ўйнайди - 5-2-3. Бироз немисча тактика. Бундай тактикани ёриб ўтиш қийин бўлади. Биз йигитларга бунга қарши қандай ўйнаш кераклигини тушунтирдик. Биринчи таймда кўплаб вазиятлар яратдик, иккита гол урдик. Иккинчи таймда бироз темпни туширдик, аммо вазиятлардан фойдаланиб иккита гол урдик. Шу орада рақиб ҳам 2-3 марта қарши ҳужумга ўтди.

Умуман олганда қийин баҳс бўлди. Баҳсдан олдин тартиб жуда ҳам муҳим эканлигини тушунтирдим. Танаффусдан кейин 6та ўйин ўтказдик ва энг қийин тақвим бизники эди. Йигитлар ҳар уч кунда ўйнашмоқда. Улар робот эмас, аммо чиройли ўйин намойиш этишмоқда", - деб гап бошлади Шота Арвеладзе.

- Садриддин Абдуллаев, Жавоҳир Сидиқов ва Акром Комилов узоқ даволанишдан кейин анча-мунча ўйин ўтказишди. Уларнинг ҳолатидан қониқаяпсизми?

- Барчалари яхши формага кириб бормоқда. Баъзи футболчилар асосий таркибда тушмоқда, баъзилари захирадан тушмоқда. Рақобат бор, ротация бор. "Пахтакор" яхши ўйнаши, ғалаба қозониши, очко олиши ва олдинга интилиши учун барча ҳаракат қилмоқда.

- Ҳозирги пандемия вақтида марказлашган ҳолда ўйнаган яхшими ёки уй-сафар?

- Биласизми, ҳозир ўз фикримни айтишни бошласам баъзида нотўғри тушунишади. Раҳбарият қандай қарор қилса шундай. ЎФА, ПФЛ ва мамлакатда нима бўлаётганини биздан яхши биладиганлар бор. Дастлабки рестартни у қадар яхши ўтказа олмадик. Барча клубларда вирус чиқди, буни олдини олиш мумкин эди. Биз камида икки ҳафта давомида Қатарда бўламиз. ПСЖ, "Челси" каби клубларида 3-4 футболчида вирус чиқаётганини ўқияпмиз. Мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда Суперлигани қандай давом эттириш ҳақида қарор қабул қилингани яхши. Билишимча сўнгги 4та тур худди биринчи даврадаги каби марказлашган ҳолда ўтказилади.

- "Пахтакор"да ҳар бир позицияда 2-3 нафардан футболчи бор. Фақат ҳужумчи ортида ўйнаётган Драган Черанга ўринбосар йўқ. Режангизда бу жойга янги футболчи олиш борми?

- Ҳозир бунинг имкони йўқ. Аммо Сидиқов ҳужумчи ортида ўйна олишини биласиз. Саволингиз қайсидир маънода тўғри, аммо Сидиқовнинг севимли жойи айнан ҳужумчи ортида ўйнаш эканлигини ҳам таъкидлашни истардим.



Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика