UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  0 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  0 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  0 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  9 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  2 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  7 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1

“Шўртан”нинг тайёргарликлари авжида Янгиликлар

“Шўртан”нинг тайёргарликлари авжида

Ўзбекистон Биринчилиги-2014да қатнашаётган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси биринчи босқични муваффақиятли якунлаб, навбатдаги босқичга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
“Шўртан” ПФК матбуот хизматининг раҳбари Толибжон Қосимовнинг бизга берган маълумотларига кўра, айни пайтда “оқ бўрилар”, бош мураббий Мухтор Қурбонов, ёрдамчи мураббий Зоир Тўрақулов ва дарвозабонлар мураббийи Эркин Мирзаевлар бошчилигида Тошкент вилоятининг Чорвоқ оромгоҳида мавсумнинг кейинги босқичига қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Машғулотлар асосан жамоа аъзоларининг жисмоний ҳолатини кучайтиришга қаратилган.

Тайёргарликлар 2 августгача ана шу ерда давом эттирилади. 22 июлдан кейинги босқичга тайёргарлик йиғинини бошлаган жамоа 23 июль куни Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ҳам ўтишди. Жамоани ҳозирча ҳужумчи Муқим Тошматов тарк этган. Шунингдек жамоада тўрт нафар янги ўйинчи ҳам кўрикдан ўтмоқда, аммо ҳали бу ўйинчиларни жамоада қолиш ёки қолмаслиги тўлиқ ҳал этилмаган.

Мураббийлар режаси бўйича, тайёргарликларни кейинги босқичи, яъни 2 августдан 8 августгача Тошкент шаҳрида давом эттирилади, шундан сўнг тайёргарликлар Ғузорга кўчирилади. Ўзбекистон Биринчилиги бўйича навбатдаги босқич учрашувларига ҳали қуръа ташланмаган, тахминиимизча иккинчи босқич учрашувлари 16 августларда бошланиши кутилмоқда.

“Шўртан” жамоаси мухлисларнинг хабари бор, жамоа Ўзбекистон биринчилигининг «Ғарб» минтақасида 62 очко тўплаб, якка пешқадамлик қилмоқда, шуни айтиш жоизки, жамоанинг асосий вазифаси кейинги йилда ўз иштирокини Олий лигада давом эттириш. Ҳозирдан барча ҳаракатлар ана шу мақсадга эришишга қаратилган.

Куни кеча “Шўртан” жамоаси Тошкент вилоятининг “Дўстлик” стадионида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ушбу учрашувда ҳар иккала жамоа асосий ўйинчиларини майдонга туширишди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Учрашувдаги “оқ бўрилар” голига Александр Востриков муаллифлик қилди.

Навбатдаги ўртоқлик учрашуви Наманганнниг “Навбаҳор” жамоасига қарши 30 июлда ўтказилади. Ушбу учрашув ҳам “Дўстлик” стадионида бўлиб ўтади.

Кўриниб турибдики, жамоа ўз кучини энди Олий лига жамоалари билан синаб кўрмоқда.

Шунингдек Толибжон Қосимов илтимосига кўра, барча юртдошларимизни ва футбол ишқибозларини бугунги Муборак Рамазон Ҳайити байрами билан “Шўртан” ПФК маъмурияти номидан қизғин муборакбод этамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика