UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  1 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  9 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  2 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  10 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  3 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  4 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  8

"Шўртан"дан 3 очко олиб ташланиши мумкин, навбатда “Навбаҳор”, “Андижон” ва “Бухоро” клублари турибди Янгиликлар

"Шўртан"дан 3 очко олиб ташланиши мумкин, навбатда “Навбаҳор”, “Андижон” ва “Бухоро” клублари турибди

Теглар :  Шўртан ПФЛ
ЎзПФЛ Ғузорнинг “Шўртан” клубидан 3 очко олиб ташлаш масаласини кўриб чиқишни сўраб, ЎФАга расмий хат билан чиқди.

“Шўртан” қарздорлик масаласини бартараф этиш юзасидан ишлаётгани рост. Бироқ кафолат хати беришнинг ҳам чегараси бор. Бир неча бор бу масалага қайтилди. 10 апрелга қадар клуб барча қарзларини тўлаб бериш мажбуриятини олган бўлса-да, амалда буни уддалай олмади. Қайд этиш керак, клубнинг ҳозирги раҳбарияти бунгача ишлаган раҳбарларнинг хатолари учун бадал тўлаб юрибди. Яқин орада “Шўртан” ўзига келиб олиши қийин бўлса керак.

Навбатда “Навбаҳор”, “Андижон” ва “Бухоро” клублари ҳам турибди. Улар кўрсатилган кетма-кетликда муддат олган. Бу клублар ҳам 3 очкодан мосуво қилинишга яқин. Бундай бўлмаслигининг энг яхши йўли — ҳамма нарсани ўз вақтида бажариш, - деб ёзади ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика