UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

«Шўртан» ёшлари «Қизилқум» устидан ғалаба қозонди Янгиликлар

«Шўртан» ёшлари «Қизилқум» устидан ғалаба қозонди

Теглар :  ШўртанҚизилқум
Ғузорнинг “Шўртан” футбол мактаби қошидаги майдонлардан бирида ёшлар лигасининг 2-тур доирасидан ўрин олган “Шўртан” – “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда “Шўртан” ёшлари навоийлик рақиблари устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Виктор Григорьев мезбонлар жарима майдончаси ичида тўп учун курашда қўли билан ўйнади. Натижада учрашувнинг 8-дақиқасида белгиланган 11 метрлик жарима тўпини Шахзод Хурсанов совуқонлик билан рақиб дарвозаси тўрига жойлаштириб қўйди – 1:0.

Учрашувнинг 16-дақиқасида эса Ғулом Раҳмоновдан тўпни қабул қилиб олган Холтўраев рақиб дарвозасини нишонга олди аммо унинг зарбасини дарвозабон қайтарди қайтган тўпга етиб келган Шахзод Хурсанов уни яна Жасурга ташлаб берди. Бу гал Холтўраев аниқ ҳаракат қилиб Шахзод Ассатовни доғда қолдирди – 2:0.
Шу тариқа, ёш “оқ бўрилар” янги мавсумдаги биринчи уй учрашувида ғалаба қозониб, ўз мухлисларига хурсандчилик улашди.

ЎзПФЛ. Ёшлар лигаси. 2-тур. 11.03.2016 й.
“Шўртан” – “Қизилқум”  2:0
“Шўртан” футбол мактабининг табиий қопламали майдони.
Бош ҳакам: И.Ибрагимов  (Нукус)
Қанот ҳакамлари: Ф.Усмонов (Қарши), З.Элибоев (Қарши)
Захира ҳаками: Н.Қосимов (Қарши)
Назоратчи:  И.Шарипов  (Бухоро).

“Шўртан”: 1.Акмал Раҳимов, 2.Нурали Падаров, 4.Мирмуҳсин Сатторов, 5.Йўлчи Файзуллаев, 6.Холмурод Холмуродов, 7.Ғулом Раҳмонов (с) (21.Маъруфжон Муродов -66), 11.Жасур Холтўраев (3.Фаёз Абдиев - 81), 15.Шахзодбек Хурсанов (9.Фаёз Азимқулов -83) 18.Бобур Тўраев (8.Жасур Бобоев-85), 19.Элёр Тоғаев (14.Шохжаҳон Маъруфов -77), 20.Рустам Ҳайдаров (16.Миржалол Мирзаёров -90)

“Қизилқум”: 16. Шахзод Асатов, 3.Саиджон Хайитов, 4.Виктор Григорьев, 6. Миржалол Қосимов, 13.Бобур Мамиров (35.Аббос Рустамов-74), 29.Аҳлиддин Файзиев (15. Хуршид Хасанов – 81), 32.Элёржон Акбаров (47.Фазлиддин Абдувалиев-59), 34.Бекзод Ғанижонов (71.Феруз Норов -70), 42.Хусниддин Фазлиддинов (28.Сардор Жахонов-21), 45.Нодирхон Камолов, 61.Нодиржон Шахобиддинов (19.Руслан Искандаров -46).

Голлар: Ш.Хурсанов -8 (пенальти), Ж.Холтўраев -16.  

Огоҳлантиришлар: Э.Тоғаев-27, М.Сатторов-49, А.Файзиев-56, М.Қосимов-72.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика