“Шўртан”: “Таътил тугади, навбат тайёргарликка”

Narzulla Saydullayev
12 июл 2016, 09:26
Ғузорнинг “Оқ бўрилар” жамоаси футболчилари қисқа таътилдан сўнг, 10 июль куни пойтахтдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланишди.

11 июль санасининг тонг сахарида иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўриш ишларини давом эттириш мақсадида “Шўртан” жамоаси аъзолари Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудида жойлашган “Ширинбулоқ” санаториясига йўл олишди. Кунига икки маҳалдан олиб бориладиган машғулотлар жараёни 18 июлга қадар давом этади. Йиғин давомида иккита синов назорат учрашувларини ўтказиш режалаштирилган. Бош мураббий вазифасини вақтинчалик бажараётган Ихтиёр Каримов шогирдлари дастлаб, 14 июль куни “Олмалиқ”, 16 июль санасида эса “Пахтакор” жамоалари билан ўзаро баҳс олиб боришади.

19 июль куни ғузорлик футболчилар пойтахтдаги “Тиббиёт Марказида” тиббий кўрикдан ўтишади. Шўндан сўнг, 21 июлдан эътиборан машғулотлар жамоанинг Ғузордаги қароргоҳида давом эттирилади.

Биринчи давра якунларига кўра, жамоани Фаррух Турдалиев (дарвозабон), Кенжа Тўраев, Сардор Расулов, Элёр Интизомов каби футболчилар тарк эттишди.
Иккинчи давра баҳсларига олиб борилаётган тайёргарлик йиғинига ҳозирча дарвозабон Тимур Жўраев (“Пахтакор”) ва  ҳимоячи Улуғбек Худойбердиев (“Металлург”) таклиф этилган.  

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати  

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›