"Шўртан": Рустам Аъзамов умумий гуруҳга қўшилди
12 июн 2015 10:39
Янгиликлар
"Шўртан": Рустам Аъзамов умумий гуруҳга қўшилди
Жорий йилги чемпионатда “Оқ бўрилар” жамоаси шарафини ҳимоя қила бошлаган Рустам Аъзамов, кутилмаганда “Сўғдиёна”га қарши Ғузорда кечган учрашувда оёғидан жароҳат олган эди.
Кейинчалик шифокорлар ташҳисига кўра, бу жароҳат жиддий бўлиб чиқди. Ҳимоячи апрель ойи бошида Москвага бориб, жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди ва яқин кунгача даволаниш муолажаларини бошидан ўтказаётганди. Клуб шифокори - Алишер Абдураҳмоновнинг берган маълумотларига қараганда, куни кеча у умумий гуруҳдаги йигитлар билан биргаликда машғулотларга киришган. “Айни пайтда Рустам Аъзамовнинг соғлиги яхши. Футболчини безовта қиладиган ҳолатлар кузатилмаяпти. Тикланиш жараёни ҳам кўнгилдагидек кечмоқда. Шифокорлар томонидан барча тиббий маслаҳат ва ёрдам кўрсатилмоқда. Аъзамов тез орада “Шўртан” сафига қайтиши кутилмоқда”, - дейди А.Абдураҳмонов.
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар