UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  7 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  2 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  108 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20

“Шўртан” ноқулай рақибнинг ғалабали сериясига барҳам бера оладими? Янгиликлар

“Шўртан” ноқулай рақибнинг ғалабали сериясига барҳам бера оладими?

Теглар :  Шўртан
Ўтган ҳафтада “Навбаҳор” - “Шўртан” ўртасидаги учрашувда “оқ бўрилар” мағлуб бўлишди.

Ихтиёр Каримов шогирдлари сафардаги кичик мағлубиятдан сўнг, жамоа ўз майдонида олий лиганинг етакчилар қаторига кириб бораётган, мавсумни ажойиб тарзда бошлаган “Қўқон-1912” жамоасига қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Бўлажак баҳсда ғузорликлар  2015 йилги мавсумдан буён бу рақиб билан олий лигадаги ўзаро тўқнашувларида  “Қўқон-1912” жамоаси устидан бирор марта ғалаба қозонмаган.  2016 йилги мавсумда тур натижасида  0:2 , 2:4  ҳисоблари қайд этилган.

7-турда  “Қўқон-1912” “Металлург” билан ўйнади. Ушбу ўзига хос кескин курашда  “Қўқон-1912” йирик ҳисобда устун келди. Қўқонликларнинг ҳар учала голи Суҳроб Бердиев номига ёзилди. Ушбу ғалабадан кейин “Қўқон-1912” очколари сонини 14тага етказди ва жадвалда 2-ўринни эгаллаб турибди.  Қўқонликлар  меҳмонда  ҳам ғалабали серияни расмийлаштиришга ҳаракат қилишади. “Оқ бўрилар” эса  ўз майдонида мухлислари кўз ўнгида ноқулай рақибга ҳужумкор футболни туҳфа этиши аниқ. “Шўртан” жадвалдаги ҳолатни яхшилашни истаса, Ғузорда кечадиган баҳсда рақибдан очко тортиб олиши  шарт бўлади.

Бу сафар Ихтиёр Каримов бошчилигидаги “Шўртан” жамоаси  қўқонликларнинг ўзаро баҳслардаги ғалабали сериясига барҳам бера оладими. Шубҳасиз, 28 апрель шанба оқшомида  икки жамоа ўртасидаги тўқнашувда ажойиб футбол шоусини гувоҳи бўламиз.

Фаҳриддин Чориев.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика