UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  0 18:00"Андижон" — "Сўғдиёна" 1:0 (Матнли трансляция)  9 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  4 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3

“Шўртан” йиғинни бошлади, Улуғбек Бақоев ва Игорь Таран жамоа сафида Янгиликлар

“Шўртан” йиғинни бошлади, Улуғбек Бақоев ва Игорь Таран жамоа сафида

Жорий йилдан яна Олий лигага қайтган “Шўртан” жамоаси бугундан биринчилардан бўлиб, Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарликларнинг иккинчи босқичини бошлашди.
Жамоа аъзолари дастлаб, пойтахтдаги “ЎЗБЕКИСТОН” меҳмонхонасида йиғилишди.

Тошкентдаги машғулотларга ўтган йили “Шўртан” кўригидан ўтган Висол Магерамов, жамоанинг бир неча йиллик футболчиси Игорь Таран, шунингдек Суҳроб Бердиев, Сардор Эминов каби ўйинчилар келиб қўшилишди. Энг катта янгилик сифатида эса кўрикдан ўтиш учун бугунги машғулотларда Улуғбек Бақоевнинг ҳам иштирок этганлигини эътироф этиш мумкин.

Қолганлар эса қуйидаги футболчилардан иборат: Ботир Қодирқулов, Асрор Алиқулов, Жамол Отақулов, Самандар Шодмонов, Олим Каримов, Ғулом Раҳмонов, Аббос Омонов, Умар Эшмуродов, Юсуф Бўриев, Шахзод Хурсанов, Жамшид Ҳошимов, Мурод Ражабов, Ҳусниддин Ғофуров, Роман Абдулов, Мирзакамол Камолов, Элдор Тожибоев, Ғуломҳайдар Ғуломов, Элёр Интизомов, Зохид Раупов, Маъмур Султонов, Виктор Клишин, Шавкат Насибуллаев.

Таркибга қўшилган янгилар ҳақида гап кетганда шу пайтгача Сербиянинг “Явор” жамоасида фаолият кўрсатган Ҳусниддин Ғофуров ҳам бугундан “Шўртан” йиғинига қўшилди. Демак, ҳозирча ғузорликлар таркибида икки нафар Ғофуровлар бор.

Биринчи кунги машғулот енгил тайёргарлик остида кечди ва якунда футборлчилар иккига бўлинган ҳолда бир-бирларига қарши тўп суришди.

Аввал хабар берилганидек, Тошкентдаги йиғин давомида “Шўртан” бир нечта синов-назорат учрашувларини ўтказади. Дастлабки рақиблар “Динамо” ва “Сўғдиёна” каби жамоалар бўлиш эҳтимоли бор.

Яна бир янгилик, мураббийлар гуруҳига аввал “НБУ-Осиё” жамоасида фаолият юритган Бахтиёр Қамбаралиев ҳам келиб қўшилди.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика