UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  0 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  2 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  1 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  2 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  8 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  14 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  11 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  58 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  23 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1

Шомуродовнинг агенти: "Рома"га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси. Моуринью у билан яна бир бор расмга тушишга тайёрлигини айтди" Янгиликлар

Шомуродовнинг агенти: "Рома"га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси. Моуринью у билан яна бир бор расмга тушишга тайёрлигини айтди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома" клуби билан 2025 йил охирига қадар шартнома тузди.

Россиянинг "Спорт Экспресс" нашри Шомуродовнинг агенти Герман Ткаченко билан суҳбатлашди.

- "Рома" Шомуродов билан шартнома тузилганини эълон қилди. Бу ўтиш ҳақида нима дея оласиз? Четдан қараганда бу эртакка ўхшайди: оддийгина ўзбек йигити топ-клубда.

- Шомуродовнинг "Рома"га ўтиши - эртак эмас. Бу 90 фоиз Элдорнинг машаққатли меҳнати ва қобилияти, қолган 10 фоиз эса биз шунчаки ўз ишимизни сифатли бажардик. Албатта, бу Элдорнинг ўз меҳнати, қобилияти ва ҳаракати самараси. Бу А сериядаги 10 ой ичида урилган 8та гол билан чекланмайди. У жамоа учун ҳам ўйнади, шерикларига вазиятлар яратишга уринди. Ишга ва инсонларга бўлган муносабати ҳам муҳим ўрин тутади. Қисқа вақт ичида уни "Женоа"даги футболчилар, база ва клубдаги ишчилар, минглаб мухлислар яхши кўриб қолишди. Умуман олганда, А Серия уни жуда яхши қабул қилди. Қишки трансфер ойнаси вақтидаёқ журналистлар ва топ-клублардан бўлган қўнғироқлардан билиб олдик.

- Қачон ва қандай қилиб "Рома"нинг қизиқиши пайдо бўлди?

- Миш-миш эмас, жиддий қизиқиш тахминан 3 ҳафта олдин пайдо бўлди. "Женоа" бизга Рим клубидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумот берди ва бу ҳақиқат эди. Бунга қадар барчаси миш-миш эди.




- "Рома"нинг қизиқиши ҳақида эшитганида Элдорнинг биринчи реакцияси қандай бўлди?

- Биз унга шундай вариант борлиги айтганимизда: "Охо. Бу ростми?" деди. Ўша пайтда у "Женоа" сафида йиғинда эди. У билан ёзги трансфер ойнаси вақтида бошқа давлатга кўчиб ўтмаслиги борасида айтдик, шунда ортиқча асабийлашиш бўлмасди. "Женоа"га фақат клубни ҳам, футболчини ҳам қониқтирадиган жиддий таклиф бўлсагина трансфер амалга ошиши мумкинлиги ҳақида айтдик. Мана бу амалга ошди.

- "Рома"да ҳозир Жозе Моуринью ишламоқда. Элдор у билан суҳбатлашдими?

- "Женоа"нинг рухсати билан улар телефон орқали гаплашишди. Жозе ундан ҳолати, кайфияти ҳақида сўради. "Рома" айни пайтда Португалияда йиғин олиб бормоқда, Элдор у ерга учиб боргач, Жозе базада уни қарши олди ва кулиб яна бир бор расмга тушишга тайёрлигини айтди: бир неча йил олдин улар Москвада учрашиб қолишган ва расмга тушишганди. Умуман, барчаси ижобий руҳда ўтди.

- Бу кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарами?

- Йўқ, бу тўлақонли трансфер", - дейди Ткаченко "Спорт Экспресс" нашрига. 

Рейтинг: +105   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика