

Хабарларга кўра, "Рома"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Болонья" сафига ўтишга яқин турибди. Клубнинг "бўрилар" билан музокаралари якуний босқичга етиб келган. Гарчанд футболчига "Торино" ва "Сассуоло" клублари қизиқиш билдираётган бўлса-да, "Болонья"нинг Шомуродовни қўлга киритиш имкониятлари юқори баҳоланмоқда.
Қайд этилишича, клуб ўзбекистонлик ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олади. Трансфер сўнгги 48 соат ичида амалга ошиши режалаштирилмоқда.



