Шомуродов терма жамоа сафидаги 20-голини урди

Aziz Tukhtamuradov
8 окт 2020, 19:24
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Эронга қарши ўртоқлик ўйини ўтказмоқда.

Ўйиннинг 53-дақиқасида Элдор Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу футболчи учун терма жамоа сафидаги 20-гол бўлди.

Маълумот учун, ушбу ўйинни "Женоа" футболчиси Элдор Шомуродов асосий таркибда бошлади. Бу Шомуродов учун терма жамоа сафидаги 43-ўйин бўлди. 

Бу орқали Элдор терма жамоада ўйин ўтказиш бўйича Леонид Кошелев ва Алексей Николаевга ҳам етиб олди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: olamsport.com