Шомуродов "Салернитана"га ўтадими?
31 янв 2024 14:55
Янгиликлар
Шомуродов "Салернитана"га ўтадими?
"Рома"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Шомуродов "Кальяри"ни тарк этиши мумкин.
"La Gazzetta dello Sport" нашрининг бугунги сони сардинияликларнинг трансфер бозорини сарҳисоб қилди. Унда Ўзбекистон МТЖ сардори Элдор Шомуродов ҳақида сўз борди.
Қайд этилишича, Шомуродов Клаудио Раньери устозлик қилаётган "Кальяри"ни тарк этиш эҳтимоли бор. "Салернитана" бош директори Вальтер Сабатини ҳужумчи бўйича "Рома"га таклиф билан чиққан.
Шомуродовнинг римликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Маълумот учун, "Салернитана" айни пайтда 12 очко билан А Серияда сўнгги ўринни банд этиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар