UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30"Арсенал" - "Борнмут"  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  2 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  2 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  6 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  18 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5

"Шомуродов "Рома"да футболчи сифатида ўсади". Жаҳон чемпиони Кристиан Заккардо - Тошкент, ўзбек футболи ва юлдузлар ўйини ҳақида Янгиликлар

"Шомуродов "Рома"да футболчи сифатида ўсади". Жаҳон чемпиони Кристиан Заккардо - Тошкент, ўзбек футболи ва юлдузлар ўйини ҳақида

Эртага, 18 май куни ўзбек футболи афсоналари А Серия юлдузларига қарши майдонга тушади.

Ўйин арафасида Николай Егоричев, Championat.asia сайти учун махсус Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Кристиан Заккардо билан суҳбатлашди. У "Парма", "Палермо", "Милан" ва "Вольфсбург"даги ўйинлари билан танилган.

- Кристиан, аввало Тошкентга хуш келибсиз. Парвоз қандай ўтди?

- Раҳмат! Ҳаммаси жуда яхши ўтди. Мен, ўз навбатида, BMB Trade Group раҳбарияти ва Ўзбекистон футбол Ассосиациясига шундай тадбирни ташкил этганликлари учун миннатдорчилик билдираман.




- Шаҳарни кўришга улгурдингизми?

- Тошкентга бугун учиб келдим, бу менинг илк ташрифим, умуман олганда, фақат меҳмонхонадан туриб шаҳарни кўрдим холос. Кейинроқ ташкилотчилар билан биргаликда ўйин бўлиб ўтадиган стадионга ташриф буюрдик ва бир қанча футбол академияларига бордик. Умид қиламанки, Тошкентни кўришга ҳали вақтим бўлади – бу жадал суръатларда ривожланаётган шаҳар эканлиги аниқ.

- Бўлажак ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Фақат ижобий ҳиссиётлар. Энг аввало, стадион тўлиб-тошишига умид қиламан - бу, биринчи навбатда, маҳаллий футбол мухлислари учун катта воқеа. Умид қиламанки, ҳар икки жамоа ҳам юқори савияда ўйин кўрсатади.

- Хабарингиз бўлса керак, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳозир Италияда тўп тепмоқда. У ҳақида қандай фикрдасиз ва унинг ўйинига қандай баҳо бера оласиз?

- Ҳа, албатта, мен уни биламан. Ўтган йили у "Женоа"да жуда яхши ўйнади ва кучлироқ клубда ўзини синаб кўриш имкониятини қўлга киритди. Аммо ҳозир "Рома"да рақобат кучли ва шу боис Шомуродовга бироз қийин бўлмоқда. Шу билан бирга у ўз ишини жуда яхши бажармоқда, доим жамоасига ёрдам беришга ҳаракат қилади - масалан, яқинда муҳим гол урди (“Венеция” дарвозасига). Менимча, у Италияга яхши мослашди ва А Серия клублари кўрсатаётган футболга мос келади. Албатта, “Женоа”да унга бироз осонроқ эди, лекин “Рома”да у футболчи сифатида ўсади.



Николай Егоричев суҳбатлашди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика